Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий амалиётлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 минг 51 нафарга етган.
Вазирлик маълумотларига кўра, шу давр мобайнида 173 минг 437 нафар киши турли даражада жароҳат олган.
Расмийлар таъкидлашича, қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар ва жабрланганлар сони яна ортиши мумкин.