Париждаги Эйфел минорасида ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда BFMTV. 1200 га яқин саёҳатчи тезда эвакуация қилинди.
Эйфел минораси бошқарув компанияси маълумотларига кўра, ёнғинга иккинчи ва учинчи қаватлар оралиғидаги лифт электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Ёнғин маҳаллий вақт билан тахминан 10:30 да содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчириш хизматлари етиб келган. Ташрифчиларнинг ҳеч бири жабрланмаган, дея қайд этади бошқарув компанияси.
Қайд этилишича, минора бугун яна ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади, лекин чекланган даражада – фақат иккинчи қаватгача. Минора тепасига ўтиш жойи кейинроқ очилади.