Бугун 2 декабрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Европанинг энг яхши ёш футболчиси аниқ бўлди

 Европанинг энг яхши ёш футболчиси аниқ бўлди

«Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд Европанинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган Golden Boy-2020 совринига эга чиқди.

Италиянинг TuttoSport нашри томонидан мукофотланадиган ушбу номинациясида Ҳоланд Скандинавия мамлакатлари орасидан бу совринга эга чиққан илк футболчига айланди. Норвегиялик 20 ёшли голеадор соврин учун курашда «Барселона» ҳужумчиси Ансу Фатини ортда қолдирди.

Фати интернет орқали ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплагани учун Web Golden Boy мукофотига эга чиқади. 

Маълумот учун, 2019 йилда ушбу соврин «Атлетико» ва Португалия миллий жамоаси форварди Жоау Фелишга насиб қилганди.

Киритилди: 17:35 21.11.2020. Ўқилди: 1348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!