Bloomberg агентлиги бу ҳақда мутахассисларга таяниб ёзмоқда.
Москва билан ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда Европа кучларининг етарли бўлмаслигига сабаб - кўп йиллик бюджет қисқариши ва ҳарбийларнинг етишмаслиги ҳисобланади. Масалан, Франция 1990 йилдан бери ўз армиясидаги ҳарбий хизматчилар сонини 56 фоизга қисқартирди.
10 йил олдин, Қрим аннекция қилинган ва Донбассда уруш бошланган йили Шимолий Атлантика альянси аъзо ҳар бир давлатнинг мудофаа харажатларини ЯИМнинг икки фоизигача оширишга рози бўлган эди. Аммо Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли можаронинг учинчи йилининг охирида ва Россия ҳукумати билан муносабатларнинг кескин ёмонлашуви фонида ҳам, айрим Европа давлатлари ўзларининг ҳарбий бюджетларини келишилган даражага етказмадилар.