Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европада жазирама қурбонлари сони 10 мингдан ошди

Европада жазирама қурбонлари сони 10 мингдан ошди

Европада кузатилган кучли иссиқ тўлқинлари оқибатида вафот этганлар сони 10 минг нафардан ошди.

Маълум қилинишича, ўлим ҳолатларининг аксарияти 65 ёш ва ундан катта аҳоли вакиллари орасида қайд этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, экстремал иссиқ нафақат иссиқ уришига, балки юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари касалликларининг кучайишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Шифокорлар аҳолини, айниқса кекса ёшдагилар ва сурункали касаллиги бор шахсларни, куннинг энг иссиқ пайтларида ташқарига чиқмасликка, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишга ва салқин жойларда бўлишга чақирмоқда.

Киритилди: 18:53 13.07.2026. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!