Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Европа Украинага яна кредит беради

Европа Украинага яна кредит беради

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен жума куни ЕИ Украинага 35 миллиард евро (39 миллиард доллар)гача кредит беришини маълум қилди.

«Россиянинг тинимсиз ҳужумлари Украинага Европа Иттифоқининг доимий ёрдамига муҳтожлигини билдиради. ЕИ комиссияси G7 ваъдаси доирасида Украинага 35 миллиард еврогача кредит ажратади. Бу Европа Иттифоқининг Украинанинг тикланишига қўшган яна бир катта ҳиссасидир», - деди фон дер Ляйен.

Фон дер Ляйеннинг Киевга ташрифи чоғида эълон қилинган кредит G7 давлатлари иштирокида Россиянинг қўшнисига бостириб киргани учун санкция қўйиш чораси бўлиб, Россиянинг мусодара қилинган активлари ҳисобидан маблағ йиғиш бўйича кенг кўламли режанинг бир қисмидир.

Киритилди: Бугун 17:48. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!