Европа тикланиш ва тараққиёт банки Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 1 миллиард евро ажратади.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Украинанинг энергетика хавфсизлиги учун 2 миллиард еврогача маблағ ажратган. Бироқ, 2025 йил охирига келиб бу миқдор 3 миллиард еврогача ошиши мумкин.
Бундан ташқари, банк Украинанинг энергия балансида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини ошириш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқмоқда, бу ҳозирда тахминан 10% ни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Европа тикланиш ва тараққиёт банки Украинага 6,4 миллиард евро юборган.