Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа технологиялар соҳасида АҚШдан мустақил бўлиши зарур

Европа технологиялар соҳасида АҚШдан мустақил бўлиши зарур

Европа технологиялар соҳасида АҚШдан мустақил бўлиши зарур — Германия канцлери.

Фридрих Мерц Европа АҚШга қарамликни камайтириши, айниқса технологиялар соҳасида мустақилликка эришиши лозимлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, ўтмишдаги “яхши даврлар” ҳақидаги хотиралар бугунги муаммоларни ҳал этишга ёрдам бермайди.

"Европа сўнгги ўн йилликларда узоқ чўзилган ислоҳотлар, бизнес эркинлигини кераксиз тарзда чеклаш ва ортиқча тартибга солиш сабаб катта иқтисодий ўсиш имкониятларини бой берди. Шу боис Европа ҳозир иқтисодий жиҳатдан етарли даражада кучли эмас.

Канцлер Германия Европанинг суверенитетини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини ҳам таъкидлади. Аввалроқ у Европа давлатларини ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун “куч сиёсати тилида гапиришни” ўрганишга чақирган эди.

Бундан ташқари, Германия канцлери 29 январ куни Бундестагда сўзлаган нутқида дунёда кескин геосиёсий вазият ҳукм сураётганини қайд этиб, Европа империализм ва авторитаризмга муқобил йўл сифатида, ҳамкорларига иқтисодий ҳамда қадриятлар асосидаги афзалликларни таклиф қила олишини ва бу тамойиллардан воз кечмаслигини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 20:00. Ўқилди: 208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!