Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Европа суди Польшани ҳар куни бир миллион евро тўлашга мажбур қилди

Европа суди Польшани ҳар куни бир миллион евро тўлашга мажбур қилди

Европа суди Польшани Олий суд интизомий палатасини бекор қилишдан бош тортгани учун ҳар куни бир миллион евро тўлашга мажбур қилди. Бу ҳақда Европа суди қарорида айтилган.

Польша Адлия вазири ўринбосари Себастян Калета жаримани "узурпация ва шантаж" деб таърифлади. "Бу Польшадан ўз давлат тизимига таъсир қилиш ҳуқуқини тортиб олишга қаратилган операциянинг навбатдаги босқичидир", — деди Калета.

Польша Олий суди аъзолари учун тартиб-интизом палатаси 2018 йилда Польша суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш доирасида ташкил этилган эди. Ушбу қонун, судяларга нисбатан интизомий қоидаларни қўллаш, шу жумладан уларни лавозимидан четлатишгача имкон беради. Тартиб-интизом палатаси аъзолари Польша Президенти томонидан тайинланади.

Европа комиссияси тартиб-интизом палатасининг ташкил этилишини танқид қилиб, ундан судяларга сиёсий босим ўтказиш учун фойдаланиш мумкинлигини иддао қилмоқда. 2021 йил июль ойида Европа суди унинг фаолияти Европа қонунчилигига тўғри келмаслигини баҳона қилиб, интизомий палатани бекор қилишни буюрган эди, бироқ Варшава буни амалга оширмади.

Польша суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳукумат ва ЕИ органлари ўртасидаги зиддият бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Ушбу можаро фонида 2021 йил октябрь ойида Польша Конституциявий суди мамлакат конституцияининг Европа Иттифоқи қонунчилигидан устунлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Киритилди: 21:43 27.10.2021. Ўқилди: 2253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!