Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Лигаси. “Аталанта” “Ливерпуль”ни мусобақадан чиқариб юборди

Европа Лигаси. “Аталанта” “Ливерпуль”ни мусобақадан чиқариб юборди

Футбол бўйича Европа Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинлари 18 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Ливерпуль” сафарда “Аталанта”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Муҳаммад Салоҳнинг пенальтидан урган голи ягоналигича қолди ва мерсисайдликлар минимал ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

Бироқ ушбу гол Юрген Клопп жамоасига ярим финал учун етарли бўлмади. Дастлабки учрашувда “Аталанта” 3:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Киритилди: 08:38 19.04.2024. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!