Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Европа Лигаси. «Арсенал» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. «Манчестер Юнайтед» ва «Рома» эса сафарда ғалабага эришди

Европа Лигаси. «Арсенал» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. «Манчестер Юнайтед» ва «Рома» эса сафарда ғалабага эришди

Футбол бўйича Европа Лигаси 1/4 финал босқичининг илк учрашувлари 8 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

«Арсенал» ўз майдонида «Славия»ни қабул қилди. Учрашувнинг асосий қисмида дарвозаларга тўп киритилмади. Фақатгина 86-дақиқага келиб, Николас Пепе мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 90+4-дақиқада Томаш Голеш мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Шу тариқа Лондон клуби ўз майдонида кечган баҳснинг сўнгги палласида ғалабани қўлдан чиқарди.

«Арсенал» — «Славия» ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Гранада»дан устун келди. 31-дақиқада Маркус Рэшфорд Виктор Линдельофнинг заргарона узатмасини голга айлантирди. 90-дақиқада эса Бруну Фернандеш 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.

«Гранада» — «Манчестер Юнайтед» ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.

«Рома» меҳмонда «Аякс»дан 2:1 ҳисобида устун келди. Римликларнинг голларига Лоренцо Пеллегрини ва Рожер Ибанес муаллифлик қилди. «Аякс» сафида эса Деви Классен ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

«Рома» — «Аякс» ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.

Чорак финалнинг дастлабки ўйинларидан ўрин олган яна бир баҳсда «Вильярреал» «Динамо З»ни мағлубиятга учратди.

«Вильярреал» —«Динамо З» ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.

Мазкур босқичнинг жавоб ўйинлари 15 апрель санасига белгиланган.

Европа Лигаси

1/4 финал, дастлабки баҳслар

8 апрель, пайшанба

«Арсенал» Англия – «Славия» Чехия 1:1

Голлар: 1:0 – 86 Пепе, 1:1 – 90+4 Голеш.

«Арсенал»: Лено, Соареш, Бельерин, Ҳолдинг, Габриэль, Смит-Роу (Себальос, 88), Жака, Парти (эн-Ненни, 78), Сака (Пепе, 78), Виллиан (Мартинелли, 73), Ляказетт (Обамеянг, 78).

«Славия»: Коларж, Боржил, Ба, Голеш, Зима, Станчу (Масопуст, 84), Громада (Шевчик, 46), Провод, Дорли (Лингр, 69), Олайинка (Траоре, 85), Сима (Кухта, 69).

Огоҳлантиришлар: Зима (47).

«Гранада» Испания – «Манчестер Юнайтед» Англия 0:2

Голлар: 0:1 – 31 Рэшфорд, 0:2 – 90, пенальти Бруну Фернандеш.

«Гранада»: Руй Сильва, Вальехо, Нева (Фулке, 74), Дуарте (Ҳерман Санчес, 54), Диас, Монторо, Пуэртас, Гоналон (Этеки, 86), Эррера, Кенеди (Мачис, 75), Сольдадо (Суарес, 87).

«Манчестер Юнайтед»: де Хеа, Магуайр, Шоу (Теллес, 46), Уан-Биссака, Линдельоф, Погба (Матич, 74), Бруну Фернандеш, Мактомини, Жеймс, Гринвуд (ван де Бек, 85), Рэшфорд (Кавани, 66).

Огоҳлантиришлар: Погба (8), Мактомини (40), Шоу (42), Дуарте (51), Магуайр (72), Матич (84), Этеки (89).

«Аякс» Нидерландия – «Рома» Италия 1:2

Голлар: 1:0 – 39 Классен, 1:1 – 57 Пеллегрини, 1:2 – 87 Рожер.

«Аякс»: Схерпен, Тальяфико, Тимбер, Альварес, Ренсх (Клайбер, 78), Тадич, Гравенберх, Нерес (Броббей, 64), Классен, Антони (Идрисси, 88), Мартинес.

«Рома»: Лопес, Спинаццола (Калафёри, 29), Манчини, Рожер, Бруно Перес, Диавара, Кристанте, Верету (Вильяр, 77), Пеллегрини, Педро (Карлес Перес, 89), Жеко (Майораль, 77).

Огоҳлантиришлар: Ренсх (71), Бруно Перес (78), Мартинес (86), Кристанте (90), Калафёри (90).

«Динамо З» Хорватия – «Вильярреал» Испания 0:1

Гол: 0:1 – 44, пенальти Херард Морено.

Киритилди: 10:11 09.04.2021. Ўқилди: 1730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!