Бу ҳақида Politico манбаларга таяниб маълум қилди.
Шу ҳафтанинг охиригача, 17 июн куни ЕК ўз қарорини қабул қилиши керак. Охирги сўз Европа Иттифоқи мамлакатлари ва ҳукуматлари раҳбарларига тегишли - улар буни 23-24 июн кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда ЕК тавсиясини инобатга олган ҳолда айтадилар.
Газетанинг қайд этишича, аввалгидек Европа Иттифоқининг учта давлати Киевга номзод мақоми берилишига қарши.