Рақамли масалалар бўйича Европа комиссари Хенна Вирккуненнинг сўзларига кўра, "фуқаролар кўрган хабарлар ортида ким турганини билиш ҳуқуқига эга". Бироқ, TikTok қонун талаб қилганидек, ҳали рекламаларнинг батафсил маълумотлар базасини яратмаган.
Хусусан, компания қайси фойдаланувчилар мослаштирилган реклама олиши ва тегишли реклама учун ким тўлаши ҳақида маълумот бермайди. Еврокомиссия маълумотларига кўра, TikTok реклама архивини қидириш тизими шу қадар ноқулайки, у воситанинг ўзини деярли яроқсиз ҳолга келтиради.
Бу, айниқса, сайловлар контекстида долзарбдир. Комиссия TikTok ўта ўнгчи номзод Калин Георгеску видеосини Руминиядаги президентлик кампанияси вақтида сайловолди ташвиқоти сифатида белгиламагани учун тергов бошлади. Кейинроқ сайлов натижалари Россиянинг аралашуви гумонлари туфайли бекор қилинди.
TikTok шунингдек, Брюсселда давом этаётган бошқа ишларга, жумладан, вояга этмаганларни зўравонлик мазмунидан етарлича ҳимоя қила олмагани учун ҳам дуч келмоқда. Агар айбловлар тасдиқланса, платформа катта жаримага тортилади.