Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқида Украинага ҳарбий инструкторлар юбориш бўйича келишув йўқ — ЕИ дипломатияси раҳбари

Европа Иттифоқида Украинага ҳарбий инструкторлар юбориш бўйича келишув йўқ — ЕИ дипломатияси раҳбари


"Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳали ҳам ЕИ ҳарбий таълим миссиясини Украинада ўтказиш бўйича консенсусга эриша олишмади", — деди Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррел Киевда Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан қўшма матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бундай келишувга ҳали ҳам келажакда эришиш мумкин. Боррел, шунингдек, ЕИ 2024 йил охиригача 75 минг нафар украиналик аскарни тайёрлашини эслатди.

"Менинг вазифам ушбу миссияни бажаришга ҳаракат қилиш ва украиналик аскарларнинг сони ортиб боришига эришиш", — дея қўшимча қилди Боррел.

Бир кун аввал Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ЕИ ҳарбий ўқув миссияси мандатини 2026 йилнинг ноябригача узайтириб, бунинг учун 409 миллион евро ажратилишини эълон wилган эди.

"Миссия 2022 йил 17 октябрда ташкил этилган бўлиб, шу вақтгача унинг доирасида 63 мингга яқин украиналик ҳарбий хизматчилар ЕИда тайёргарликдан ўтган", деб ёзади Украинанинг “Европейская правда” нашри.

Киритилди: 16:21 10.11.2024. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!