Хитойлик электромобил ишлаб чиқарувчилари Хитой ҳукуматига ЕИга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш илтимоси билан мурожаат қилишди.
Гап бензинли двигателли йирик Европа автомобиллари учун тарифларни 15 дан 25 фоизгача ошириш ҳақида бормоқда.
Аввалроқ Европа Иттифоқи июль ойидан бошлаб Хитой электромобиллари учун божларни максимал 38 фоизгача оширишга қарор қилган эди. Хитойдан электромобиллар экспортининг 41 фоизи Европа Иттифоқи мамлакатларига жўнатилди.