Душанба куни ЕИ давлатлари Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг яна бир қисми бўйича келишиб олди.
Ўтган ҳафта Венгрия ҳукумати келишувга тўсқинлик қилмоқчи эканлиги маълум бўлди.
Бироқ, учрашув бошланишидан аввал Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел келишувга эришилишига умид билдирди.
Reuters агентлигининг Европа Иттифоқи ҳукуматидаги манбасига кўра, Европа блоки ҳам февраль ойида кучга кириши керак бўлган Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакети устида ишламоқда.
Пакет тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади, бироқ ҳозирдан маълумки, бошқа нарсалар қаторида Россия Марказий банкининг Европада музлатиб қўйилган активларидан Украинани урушдан кейин қайта тиклаш учун фойдаланиш масаласи муҳокама қилинмоқда. 300 миллиард евро ҳақида гапириш мумкин.