Financial Times маълумотига кўра, Европа Иттифоқи Владимир Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.
Нашр юқори лавозимли манбага таяниб ёзишича, бу қарор Дональд Трамп бошчилигида олиб борилаётган Украина можаросини ҳал қилиш музокараларидан Европа давлатларининг норози бўлаётгани фонида қабул қилинмоқда.
Антониу Коштанинг айтишича, Европа Иттифоқи Россия раҳбари билан музокара олиб бориш имкониятига эга ва бу жараён Владимир Зеленский томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.
“Биз 27 та Европа Иттифоқи етакчилари билан қандай қилиб самарали музокара ўтказиш мумкинлигини муҳокама қилмоқдамиз”, — деди Кошта.