Агар Грузия расмийлари ҳозирги сиёсатини давом эттирса, ҳукумат Европа Иттифоқига кириш имкониятини йўқотади, дея Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел хабар берди.
Грузия халқи учун Европа Иттифоқига йўл очиқ, аммо ҳукумат ўз ишини давом эттирса, бу йўл ёпилади. Бугун ЕИ давлатлари ҳеч қандай аниқ қарор қабул қилмаяпти. Аммо Европа Тинчлик Жамғармасининг молиявий ёрдами ва юқори сиёсий даражадаги алоқалар тез орада чекланиши мумкин, — деди Боррел.
Боррелнинг қўшимча қилишича, бундай чоралар аҳолига таъсир қилмаслиги керак.