Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа иттифоқи фуқароларни уч кунлик захира тўплашга чақирди

Европа иттифоқи фуқароларни уч кунлик захира тўплашга чақирди



Европа Комиссиясининг фуқаролик ва ҳарбий таъминотни кучайтириш бўйича ҳисоботига кўра, киберҳужумлар ва саботаж каби инқирозли вазиятларда 72 соатлик таъминот зарур.

Ҳужжат муаллифлари Европа Иттифоқи давлатлари Россия томонидан гибрид ҳужумларга етарлича тайёр эмас деган хулосага келишди ва бошқа нарсалар қатори кимёвий, биологик ёки ядровий ҳодисалар юз берганда кўрсатмалар ишлаб чиқишни тавсия қилишди.

Бир марта босиш электр тармоқларини ишдан чиқариши ва бутун шаҳарларни зулматга солиши мумкин, дея огоҳлантирди Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен.

Экспертлар, шунингдек, миллий разведка хизматлари ва Европа Иттифоқи разведка маркази ўртасида янада самарали ҳамкорлик қилиш учун махсус қўпорувчиликка қарши тармоқ яратиш зарур деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ҳисобот муаллифлари мудофаа маҳсулотларининг ягона Европа бозорини яратишни тавсия қилади. Бу, уларнинг фикрича, қурол ва ҳарбий техника сотиб олиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этади.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!