Европа мамлакатлари Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш учун ихтиёрий тўловларни истисно қилмаяпти.
Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар бермоқда.
Европаликлар тўловларни ихтиёрий равишда тўлаш ва БМТнинг Халқаро денгиз ташкилоти (IMO) томонидан тартибга солиш керак, деб ҳисоблашади. Бунга мисол сифатида Малакка бўғози келтирилади; у орқали транзит бепул, аммо мамлакатлар ва хусусий корпорациялар қирғоқбўйи давлатларига бўғозни патруль қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш харажатларини қоплашга ёрдам берадиган махсус фондларга ихтиёрий равишда бадал тўлайдилар.
Таъкидланишича, шунга ўхшаш таклиф Уммон томонидан британиялик юристлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Нашрда Уммон расмийлари режани батафсил муҳокама қилиш учун ўз ҳуқуқий мутахассисларини Теҳронга юборишга тайёр эканлиги аниқланган.