Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ ҳудудлар масаласига аралашиши мумкинлигини, аммо Украинага аниқ хавфсизлик кафолатларини бермаслигини айтган. Германия канцлери Фридрих Мерц эса Вашингтон “ўз ўйинини ўйнаётгани”ни таъкидлаган.
Финляндия президенти Александр Стубб Зеленскийни америкалик музокарачилар Жаред Кушнер ва Стив Уиткофф билан ёлғиз қолдирмасликни айтган. NATO Бош котиби Марк Рютте ҳам Европа етакчиларининг бу таклифини қўллаб-қувватлаб, Зеленскийни ҳимоя қилиш зарурлигини қайд этган.