Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа черковлари нега ўт ичида қоляпти?

Европа черковлари нега ўт ичида қоляпти?

Яқинда полиция 39 ёшли руандалик муҳожирни ҳибсга олди. У Франциянинг Нанти шаҳридаги авлиё Пётр ва Павел ибодатхоналарида ишларди. Волонтёр черковга ўт қўйганини тан олди.

Нантидаги фожиа бутун Европа учун долзарб бўлган муаммога эътиборни жалб этди. Фақатгина кейинги 15 йилда Францияда 30 та ибодатхонанинг кули кўкка соврилди. Бошқа мамлакатларда бу рақам юзга етади.

Насронийлар ибодатхоналарига нима бўляпти, нега бутун Европа бўйлаб улар бирин-кетин ёниб кетяпти?

Статистик маълумотларга кўра, фақатгина Францияда 2018 йил январидан 2019 йил апрелигача ибодатхоналарда (жумладан, Париждаги Биби Марям соборида) йигирмага яқин йирик ёнғинлар рўй берган.

Сабаби шундаки, Европада йилдан-йилга динга эътиқод қилувчилар сони камайиб бормоқда.

Зеро, Буюк Британия ҳозирда атиги 40%, Францияда 34%, Швецияда эса 23 % аҳоли ўзини динга эътиқод қўйган, деб ҳисоблайди.

Черковлар эса керагидан ортиқ бўш - ҳувиллаб ётибди.

Т.МУРОД тайёрлади

Киритилди: 04:30 30.09.2020. Ўқилди: 2851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!