Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа Чемпионлар лигасининг келаси мавсумига йўлланмани нақд қилган илк жамоа номи маълум бўлди

Европа Чемпионлар лигасининг келаси мавсумига йўлланмани нақд қилган илк жамоа номи маълум бўлди

«Барселона» 2026/27 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг умумий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини муддатидан олдин нақд қилган илк клубга айланди.

Бу воқеа Ла Лиганинг 29-турида «Бетис» жамоаси «Атлетик»ка (1:2) имкониятни бой берганидан сўнг содир бўлди. Шу тариқа, каталонияликлар Испания чемпионати якуний жадвалида камида тўртинчи ўринни эгаллашларини кафолатлашди.

Айни дамда «Барселона» 73 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:11 23.03.2026. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар