Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Евроиттифоқ АҚШнинг қарорига қарши чиқмоқда

A A A
Евроиттифоқ АҚШнинг қарорига қарши чиқмоқда

Европа Иттифоқининг вакили АҚШнинг коронавирус пандемияси туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштиришни тўхтатиши билан боғлиқ таҳдидини изоҳлади.

Брюсселда ЕИ ЖССТнинг ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва Вашингтонни халқаро бирдамликка чақирди. Ташкилот пандемия даври айбловлар ва ҳамкорликни бузишга уриниш учун энг яхши вақт эмаслигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Европа Иттифоқи ЖССТни тўлиқ молиялаштиришни давом эттирмоқчи.

“Биз илгари Европа Иттифоқи халқаро саъй-ҳаракатларни ва ушбу муаммони ҳал этиш учун умумий қидирувни қўллаб-қувватлашини айтгандик. Энди ҳамжиҳатликда бўлиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳимдир. Ҳозир  кимнидир айблаш ёки халқаро ҳамкорликни бузиш вақти эмас...”, дея таъкидлади Европа Иттифоқи.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) "Хитой қўлидаги қўғирчоқ" деб атаган эди.

Киритилди: 18:55 19.05.2020. Ўқилди: 3303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда