Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эстрада хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани тахмин қилинаётган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Эстрада хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани тахмин қилинаётган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Kun.uz сайтида лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган самарқандлик қизнинг номусига тегилган бўлиши мумкинлиги ҳақида журналист суриштируви эълон қилинганди.  Каттақўрғон туман ИИБ мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган, деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган эди.

Мақола эълон қилингач, Самарқанд вилоят прокуратураси Каттақўрғон туман ИИБ Тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, ишни қўшимча ўрганиш учун қайтарганди.

Қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Буни жабрланувчининг яқинлари ва Kun.uz'нинг ички ишлар идораларидаги манбаси тасдиқлади.

Дастлабки тергов ҳаракатларини Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бошқармаси олиб бораётгани айтилмоқда.

«Вазиятни прокуратура назоратга олгач, Каттақўрғон туманига бориб, ҳодиса содир бўлган уй ИИБ вакиллари ҳамроҳлигида ўрганилди. 10 октябрь куни жиноят иши қўзғатилди. Шундан сўнг терговга чақиришди. Терговга Ж.У. ҳам чақирилганди, аммо ўша воқеа содир бўлган кунда хонанданинг ёнида турган икки шериги келди, холос.

Истардикки, бу сафар тергов бир томонлама бўлиб қолмайди, холислик таъминланади», – дейди қизнинг отаси.

Kun.uz масала юзасидан вилоят ИИБ билан боғланди.

«Ҳақиқатан ҳам қиз ўша куни ўзини зўрлангани ҳақида айтмоқда. Зўрлаш ва номусга тегиш аломатлари бўлгани сабабли жорий йилнинг 10 октябрида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Инсон шаъни ва қадр-қиммати билан боғлиқ бўлгани сабабли терговнинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмайди. Тергов якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – деди Kun.uz суҳбатлашган вилоят ИИБ расмийси.

Жиноят кодексининг 118-моддасига кўра, номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, содир этилган жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 3 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 22:55 22.10.2020. Ўқилди: 6380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!