Самарқанд шаҳрида кредит асосида расмийлаштирилган ва фирибгарлик йўли билан 5 нафар фуқарога сотилган “Chevrolet Gentra” русумли автомашина хонадон ертўласидан аниқланди.
Маълум бўлишича, “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига жами 130 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик бўйича 4 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ушбу иш доирасида транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида фуқаро Б.Д.нинг кредит қарздорлигини ундириш ва гаровдаги мулкни хатлаш белгилангани тасдиқланди.
Тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида қидирувдаги автомашина яширин ҳолда сақланаётгани аниқланиб, у ертўладан топилди.
Ҳозирда ушбу транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.