Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эртага тонгда Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов рингга кўтарилади

Эртага тонгда Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов рингга кўтарилади

Эртага тонгда профессионал боксдаги икки ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов рингга кўтарилишади. Жанглар АҚШнинг Оклахомасида ўтказилади. Ташкилотчи Эдди Хирн, Matchroom Boxing. Бу ҳақда шарҳловчи Даврон Файзиев телеграм каналида хабар берди.

Шаҳрам учун бу юбилей ўнинчи жанг.  Аввалги 9 жангининг барчасида ғалаба қозонган. 7 марта нокаутга эришган. Рақиби Уистон Кампос 28 ёшда, натижаси 31(ғ)-7(м)-6(д). Вазнлар граммигача тенг. Бўйда 6 см устунлик Шаҳрамда. Ноқулайлик шундаки, Кампос ўзгарган рақиб сифатида жанг қилади, унинг услубига Ғиёсов алоҳида тайёрланишга улгурмаган. Лекин, боксчимизнинг рингдаги юқори IQси тезда рақибни ўқишга, инстинктлар эса бўш нуқталарини аниқлашга ёрдам беради.

Исроил Мадримов 5 жанг, 5 ғалаба, 5 нокаут натижасини 6-6-6 рақамларига алмаштириши мумкин. Исроилга Хирннинг жиддий эътибори тушган. Бу эса титул жангини тезлаштириши мумкин. Рақиб сифатида тоифанинг “эски тулки”ларидан Эрик Уолкер танланди. 37 ёшда, 20-2 натижасига эга. Устунлиги қўлларнинг узунлигида, Мадримовга ўрта ва яқин масофада ишлаш қулайроқ бўлади. Дарвоқе, жанг даъвогарлар мақомига эга, Исроил учун дастлабки 12-раундлик синов бўлади.

Киритилди: 11:39 15.08.2020. Ўқилди: 5284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!