Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эртага ҳаво ҳарорати кескин ошиши мумкин!

A A A
Эртага ҳаво ҳарорати кескин ошиши мумкин!

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 2 июнь куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади. Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +36...+38 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, булутли ҳаво кузатилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +33...+38 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво кечаси +20...+25, кундузи +30...+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с тезликка етиши мумкин.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +37...+42 даража бўлиб, 7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Қашқадарё вилоятида ҳаво кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даражагача кўтарилиб, бироз булутли бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +20...+25 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

Киритилди: 11:51 01.06.2018. Ўқилди: 2559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар