Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эртадан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

A A A
Эртадан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми жорий йилнинг 16 октябридан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида кўп қаватли турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, 2017/2018 йил иситиш мавсуми ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган.

Xs.uz

Киритилди: 11:49 15.10.2018. Ўқилди: 1453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар