Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эроннинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси 19 миллиард доллардан ошди

Эроннинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси 19 миллиард доллардан ошди

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида (Эрон тақвими бўйича 21 мартдан кейин) Эроннинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга ошиб, 19 миллиард 820 миллион долларни ташкил этди.

Бу ҳақда «Меҳр» агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 18 миллиард 687 миллион долларни ташкил қилган.

Сўнгги тўрт йилда қўшни давлатлар билан савдо алоқалари ўсиб, 60 миллиард 700 миллион долларни ташкил этди. Тўрт йил аввал бу кўрсаткич 36 миллиард 500 миллион доллар эди.

Киритилди: 07:31 27.07.2024. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!