Ҳозирда Эрон давлатини ким бошқараётганини ҳеч ким билмайди — Доналд Трамп.
АҚШ президенти бу ҳолат Теҳрон билан муносабатларда энг катта муаммо эканини айтди.
"Уларнинг раҳбарлари йўқ қилинди, улардан кейинги раҳбарлар ҳам йўқ қилинди. Энг катта муаммо шундаки, Эронни ким бошқараётганини ҳеч ким билмайди", — деди Трамп.
Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаий 28 феврал куни АҚШ ва Исроил биргаликда ҳужум бошлаган куниёқ ўлдирилган эди. Унинг ўрнини ўғли Мужтабо Хоминаий эгаллади. Бироқ у отаси ҳалок бўлган зарба вақтида яраланган ва шу кунгача омма олдида кўриниш бермаган.