Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эронга зарбалар фонида газ ва нефть нархлари кескин ошди

Эронга зарбалар фонида газ ва нефть нархлари кескин ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши янги ҳарбий ҳаракатлари жаҳон энергия бозорларида нархларнинг кескин кўтарилишига сабаб бўлди. Газ нархи сўнгги уч йил ичидаги энг юқори суръатларда ўсмоқда, нефть эса 9 фоизга қимматлади.

Financial Times ёзишича, Европа бозорида газ нархи 45 фоизга ошган. Нашр бу ҳолатни нафақат Қатардан суюлтирилган газ етказиб бериш эҳтимолий қисқариши, балки Европа омборларидаги захиралар камайиши билан ҳам изоҳлайди.

Маълум қилинишича, Европа газ захиралари 2022 йилдан бери энг паст даражага тушган. Айнан ўша йили Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланган эди.

Шу билан бирга, Эрон Ормуз бўғози орқали кема ҳаракатига таҳдид қилмоқда. Мазкур йўлак орқали жаҳондаги нефть ва газнинг қарийб 20 фоизи ташилади.

Нефть нархи эса баррели 85 долларга етди. Мутахассислар яқин вақт ичида нарх 100 долларгача кўтарилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Яқин Шарқдаги янги уруш фонд бозорларига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Буюк Британиянинг FTSE 100 индекси 2,6 фоизга пасайди, Франция ва Германия бозорларида ҳам акциялар кескин арзонлашмоқда.

Киритилди: Бугун 18:05. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!