Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрондаги президентлик сайловида Масуд Пезешкиан етакчилик қилмоқда

Эрондаги президентлик сайловида Масуд Пезешкиан етакчилик қилмоқда

Эрондаги сайловолди сўровида ислоҳотчи президентликка номзод Масуд Пезешкиан 33,1 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда, учинчи ўринда Саид Жалилий (28,8 фоиз) ва Муҳаммад Бағир Ғолибаф (19,1 фоиз) учинчи ўринда.

Тегишли сўров ISPA агентлиги томонидан 26 июнь куни ўтказилди.

Сўров Эроннинг 31 вилоятида ўтказилди. Унда 18 ёшдан ошган 3589 нафар фуқаро иштирок этди.

Респондентларнинг 33,1 фоизи сайловларда ягона ислоҳотчи номзод Пезешкианга, 28,8 фоизи Миллий хавфсизлик олий кенгашининг собиқ бош котиби Жалилига овоз беришини айтган.

Эрон парламенти спикери Ғолибафни фақат 19,1 фоиз қўллаб-қувватлаган.

«Консервативлар қаноти бирлигини мустаҳкамлаш учун» ўз номзодини қайтариб олган Амир Ҳусайн Ғозизода Ҳошимийни респондентларнинг 2,8 фоизи, Али Ризо Законий – 2,1 фоизи ва Мустафо Поурмуҳаммадий – 1,4 фоизи қўллаб-қувватлаган.

Иштирокчиларнинг 10,5 фоизи «бир қарорга келмаганини», 1,7 фоизи сайлов бюллетенларини бўш қолдиришини, 0,5 фоизи эса овоз берадиган номзод номини ошкор қилишни истамаслигини айтди.

Сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 46 фоизи, албатта, сайловга боришини, 7,9 фоизи, эҳтимол, иштирок этишини, 12,2 фоизи эса бу масалада ҳали бир қарорга келмаганини айтган.

Бундан ташқари, респондентларнинг 5,1 фоизи сайловда қатнашиш эҳтимоли пастлигини айтган, 28,8 фоизи эса умуман овоз бериш ниятида эмас.

Киритилди: 23:45 27.06.2024. Ўқилди: 1708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!