Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрондаги нефт-кимё зонасига зарба берилди

Эрондаги нефт-кимё зонасига зарба берилди

Эроннинг жануби-ғарбий қисмидаги Хузистон вилоятида жойлашган Маҳшаҳр портидаги махсус нефт-кимё зонасига зарба берилди.

Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари Маҳшаҳр нефт-кимё махсус иқтисодий зонаси ташкилоти баёнотига таяниб хабар берди.

"Маҳшаҳр портининг махсус нефт-кимё зонасида жойлашган Amir Kabir Petrochemical Companyнинг объектларидан бирига АҚШ ва Исроил ҳужум қилди", дейилади баёнотда.

Ҳаво ҳужуми ёнғинга сабаб бўлди. "Ҳозирда ишчилар орасида қурбонлар ҳақида маълумот йўқ", дейилади баёнотда.

4 апрель куни АҚШ ва Исроилнинг Маҳшаҳр портидаги махсус нефт-кимё зонасига уюштирган ҳужумлари натижасида беш киши ҳалок бўлди ва 170 ишчи жароҳат олди.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!