Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эронда тартибсизликлар: Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди

Эронда тартибсизликлар: Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича,
мамлакатнинг олий раҳбари бетоблиги рост, лекин у тирик. Аммо мамлакатдаги вазият ҳақиқатан ҳам нотинч.

Теҳрон ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида, жумладан, шиа мусулмонлари учун муқаддас ҳисобланган Машҳадда ҳам тартибсизликлар давом этмоқда. Намойишчилар машиналарга ўт қўйиб, хавфсизлик кучларига қарши тўқнашувларга боришмоқда. Шунингдек, Оятуллоҳ портретларини бўяшмоқда ва йиртиб ташлашмоқда. Бу эса мамлакатда ўта оғир жиноят ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, норозилик намойишлари Теҳронда ахлоқ полицияси томонидан 22 ёшли Маҳса Амини ҳижобни нотўғри ўрагани учун ҳибсга олингани, сўнгра полиция маҳкамасидан шифохонага оғир ҳолатда олиб кетилиб, бир неча соатдан сўнг вафот этганидан кейин бошланди.

Киритилди: 06:54 22.09.2022. Ўқилди: 4141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!