Эрон шимолидаги Мианеҳ шаҳри яқинида Табриз-Машҳад йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида етти киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, жароҳатланган етти кишидан иккитаси воқеа жойида тиббий ёрдамга муҳтож, қолган беш киши эса Мианеҳ касалхонасига ётқизилган.
Mehr хабарига кўра, беморларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.