Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эронда аёллар "бошяланглик, ахлоқсизлик ва одобсизликни тарғиб қилганлик" учун ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин — The Guardian

Эронда аёллар "бошяланглик, ахлоқсизлик ва одобсизликни тарғиб қилганлик" учун ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин — The Guardian

Эронда шу ҳафта бутун мамлакат бўйлаб янги мажбурий ахлоқ қонунлари кучга киради. Эндиликда “одобсизлик ва номақбул хатти-ҳаракатларни тарғиб қилиш ёки тарқатиш”да айбланган аёлларни калтаклаш, 10 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилиш ва 15 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортиш жазоларига дучор қилиш мумкин бўлади. “Ҳаё меъёрларини бузиш, оммавий ахлоқсизлик ва бошқа қонунбузарликларни тарғиб қилиш” эса ўлим жазосига сабаб бўлади.

Қайд этилишича, ушбу жазо турлари мамлакатдан ташқаридаги Эрон фуқароларига ҳам тегишли. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, хорижда яшовчи эронлик аёллар ижтимоий тармоқларда очиқ суратларини жойлаштирса ёки Эронда тақиқланган кўринишларда кўринса, ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Шунингдек, қонунбузарликлар ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилади.

Киритилди: 19:05 11.12.2024. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!