Эронда АҚШ ва Исроил ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони 3,3 минг нафардан ошди.
Бу ҳақда Mehr Жафар Миадфарга таяниб хабар берди.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, жами 3 375 киши ҳалок бўлган. Улар орасида 2,8 мингдан ортиқ эркак ва қарийб 500 нафар аёл бор.
Аввалроқ Миадфар мамлакатдаги камида 400 та тиббий муассаса ҳужумлар натижасида зарар кўрганини билдирган эди. Шунингдек, 26 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган, яна 188 нафари жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлаган эди. Кейинчалик томонлар 8 апрель куни икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. 11–12 апрель кунлари эса Исломободда Покистон воситачилигида музокаралар ўтказилди.