Эронда 70 нафар бемор гемодиализ эритмасига алюминий тузлари тушиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда парламентнинг соғлиқни сақлаш бўйича комиссияси матбуот котиби Салмон Исҳоқийга асосланиб «Озод Эрон» телеграм-канали хабар берди.
«Аввалига Машҳад ва Исфаҳонда 10-12 нафар бемор судирги, кейин комага тушиб вафот этган. Кўп ўтмай қурбонлар сони 70 нафаргача ошди», — деди Исфаҳоний.
Унинг айтишича, дори воситалари ишлаб чиқарувчи компаниянинг айби билан юқоридаги ҳолат юз берганлиги аниқланди.