АҚШ ва Исроил ҳарбий операция бошлаганидан бери Эронда 1300 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравани журналистларга маълум қилди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Америка ва Исроил кучлари "қасддан аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ва муҳим инфратузилмани нишонга олмоқда".
"Бугунги кунга қадар уларнинг даҳшатли жиноятлари 1300 дан ортиқ тинч аҳолининг ўлимига олиб келди", деб таъкидлади Эроннинг БМТдаги доимий вакили.
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Теҳрон каби Эроннинг йирик шаҳарлари нишонга олинди. Оқ уй ҳужумни Теҳрондан келаётган ракета ва ядровий таҳдидларни келтириб ўтиб оқлади. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроилдаги нишонларга ҳужум қилиб, кенг кўламли қасос операциясини эълон қилди. Баҳрайн, Иордания, Қатар, Қувайт, БАА ва Саудия Арабистонидаги АҚШ нишонларига ҳам зарба берилди. Эронга қилинган зарбалар Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Хоменей ва Ислом Республикаси раҳбариятидаги бошқа бир қанча муҳим шахсларни ўлдирди.