Эрон парламентининг 39 депутати Миллий хавфсизлик олий кенгашидан ҳозирда ядровий қурол ишлаб чиқишни тақиқловчи миллий мудофаа доктринасига ўзгартириш киритишни сўради.
Мактуб ташаббускори депутат Ҳасанали Эхлаки Амирий бу ташаббусни Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари жазосиз қолгани ва Эрон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш зарурати билан изоҳлади.
«Бугун бирорта халқаро ташкилот ва ҳатто Европа ва Америка давлатлари сионистик режимни назорат қила олмайди, шунинг учун бу ёлғончи режим ҳар қандай жиноятга қўл урмоқда. Шунга асосланиб, 39 нафар парламентарий Миллий хавфсизлик олий кенгашига мактуб ёзиб, уни имзолаб, кенгашни Эрон мудофаа доктринасини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди», деб тушунтирди депутат.
Эрон кўп йиллар давомида бу қуролларни ислом тамойилларига зид деб ҳисоблаган олий раҳнамо Али Хоманаийнинг фатвосига амал қилиб, ядровий қурол ишлаб чиқаришни тақиқлашга амал қилиб келади.