Нашрнинг қайд этишича, Исроил ҳужумларининг биринчи босқичи Эроннинг Исфаҳондаги ядро ёқилғиси омборига тегмаган. Бунинг ўрнига Исроил уран газини металлга айлантирадиган лабораторияларга зарба берди .
❕ Мутахассисларнинг фикрича, бу радиация хавфи ёки Теҳронга қуролларидан воз кечиш имкониятини қолдиришга уриниш бўлиши мумкин .
Журналистларнинг таъкидлашича, ҳужумлар ер усти ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш корхоналарига кўпроқ зарар етказган , ер остидагилари эса деярли зарар кўрмаган.