АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бернс Эрон ҳозирда ядровий қурол яратиш устида ишламаяпти, деган фикрни билдирди.
Унинг таъкидлашича, Теҳронга ядро қуроли учун хомашё тайёрлаш учун зарур бўлган вақт ҳозирда "бир йилдан ортиқ эмас, балки бир неча ҳафта".
"Аммо иккинчи жиҳат - эронликлар ядровий қурол яратиш бўйича ишларни қайта бошлаган ёки йўқми. Бизнинг разведка маълумотларига кўра, улар 2004 йилгача олиб борган бу ишни давом эттиришмаган”, — дея Бернснинг Колорадодаги Аспен институти хавфсизлик форумидаги чиқишида сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Марказий разведка бошқармаси раҳбари АҚШ разведкаси Эрон ядро дастури билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боришини қўшимча қилди.