Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Хитойдан кемаларга қарши товушдан тез учувчи ракеталарни сотиб олмоқчи

Эрон Хитойдан кемаларга қарши товушдан тез учувчи ракеталарни сотиб олмоқчи

Эрон Хитойдан кемаларга қарши товушдан тез учувчи ракеталарни сотиб олиш бўйича келишувга яқинлашди. деб хабар бермоқда Reuters

Теҳрон учиш масофаси қарийб 290 километр бўлган Хитойнинг CM-302 ракеталарини харид қилиш бўйича музокараларни якунламоқда, дея хабар бермоқда нашр.

Агентлик манбаларига кўра, музокаралар Исроил ва Эрон ўртасидаги 2025 йил июн ойидаги урушдан сўнг тезлашган, якуний шартлар деярли келишилган.

Қайд этилишича, ракеталарни жойлаштириш Эроннинг зарба бериш имкониятларини кучайтириши ҳамда Вашингтон минтақада аллақачон жамлаган авиаташувчи кема гуруҳлари учун таҳдид туғдириши мумкин.

Шу билан бирга, Хитой Reuters'га бундай музокаралардан хабардор эмаслигини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!