Эрон президентлари Масуд Пезешкиан ва Россия президенти Владимир Путин Қозондаги БРИКС саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказади.
Бу ҳақда Tasnim агентлиги Эрон ҳукумати матбуот котиби Фотима Муҳажиронийга таяниб маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Пезешкиан ноябрь ойида БРИКС саммитида иштирок этиш учун Қозонга ташриф буюради. Тадбир доирасида у Россия раҳбари билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказади.