Бу ҳақда Покистоннинг Dawn нашри дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.
"Музокараларни қабул қилиш учун икки вариант кўриб чиқилмоқда: Покистон пойтахти Исломобод ёки Швейцариянинг Бюргеншток шаҳри. Аммо Исломобод энг эҳтимолий манзил ҳисобланади", — деди манбалардан бири.
"Музокараларда Эроннинг ядровий дастури, Теҳронга нисбатан жорий этилган санкцияларни юмшатиш, хорижда музлатиб қўйилган Эрон активларини блокдан чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, томонлар Ҳўрмуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш ҳамда Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида Ливанда амал қилаётган ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя этилишини ҳам кўриб чиқиши кутилмоқда", деб ёзади Dawn.