Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон ва Исроил махфий учрашув ўтказди

A A A
Эрон ва Исроил махфий учрашув ўтказди

Эрон ва Исроил вакиллари Иордания пойтахти Уммонда ўтказган махфий учрашувда Теҳроннинг Сурия жануби-ғарбидаги тўқнашувларга қўшилмаслигига келишиб олинган, дея хабар берди "azon.uz".

Саудия Арабистонининг Лондонда чиқадиган “Илаф” газетаси хабарида айтилишича, учрашув Иордания воситачилигида уюштирилган. Унда Эроннинг Иорданиядаги элчиси Муқтабо Фирдавсий Бур ва Эрон хавфсизлик кучлари вакиллари, Исроил томонидан эса Моссад раҳбари ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирок этган.

Музокара натижасида Суриянинг жануби-ғарби, айниқса, Даро ва Ал-Қунайтаро шаҳарларида Асад кучлари ва мухолифлар орасида юз бериши кутилаётган тўқнашувларга Эрон, шунингдек, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ва бошқа шиа гуруҳларининг қўшилмаслигига келишиб олинган. Агар Жўлон тепаликлари ва Исроил – Иордания чегараси яқинларида келиб чиқадиган тўқнашувларга Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” қўшилмаса, Исроил ҳам қўшилмайди.

Айтилишича, Эрон Сурияда янада кўпроқ йўқотишларга учрамаслик учун ҳам ушбу келишувга рози бўлган.

Учрашувдан Россиянинг хабари бор. Даро ва Ал-Қунайтародаги тўқнашувларга Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг аралашмаслигига Москва кафолат берган.

Киритилди: 06:47 28.05.2018. Ўқилди: 1728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар