Дарвоқе, Баҳрайн дипломатияси раҳбари Осиё ҳамкорлик мулоқоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Теҳронга келган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2016 йил 2 январда Саудия Aрабистонида террорда айбланиб, 47 киши, жумладан шиа уламоси Нимр Ан-Нимр ҳам қатл этилган. Шундан сўнг Теҳронда намойишчилар Саудия Aрабистони элчихонаси ва қиролликнинг Машҳаддаги бош консуллигига ўт қўйди. Ушбу воқеалардан сўнг икки давлат ўртасида дипломатик алоқа узилди.
Ўшанда аксар араб давлатлари Aр-Риёддан ўрнак олишди: 2016 йил январда Баҳрайн ҳам Эрон билан дипломатик муносабат тўхтаганини билдирган.