Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон ва АҚШ Ҳормуз бўғозида алоқа линиясини ўрнатди

Эрон ва АҚШ Ҳормуз бўғозида алоқа линиясини ўрнатди

Эрон ва АҚШ музокарачилари Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалар учун юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун алоқа линиясини ўрнатдилар.

Бу ҳақда Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф маълум қилди.

Ғолибафнинг тушунтиришича, ушбу механизм "можароли вазиятлар ва ҳодисалар"нинг олдини олишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, яқинда Швейцарияда бўлиб ўтган музокараларда томонлар Эроннинг 12 миллиард долларлик активларини музлатиб қўймасликка келишиб олишган.

У АҚШ билан музокараларда Эрон делегацияси раҳбарлари қаторида бўлганини таъкидлади.

Киритилди: 10:10 23.06.2026. Ўқилди: 1428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар