Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Уммон кўрфазидаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг иккита эсминецига дрон ва ракеталар билан зарба берилгани акс этган видеони эълон қилди.
Хабарда айтилишича, DDG-103 ва DDG-87 рақамли эсминецлар нишонга олинган. Зарбалар “Қадр” баллистик ракеталари ва “Шаҳед Данаие” дронлари ёрдамида амалга оширилган.
Эрон томони бу ҳаракатни “огоҳлантирувчи зарбалар” деб атади ва ушбу ҳодисадан сўнг АҚШ кемалари Ҳинд океанига чекинганини билдирди.